АҚШ ва Хитой санкцияларни босқичма-босқич бекор қилишга келишиб олди
Хитой савдо вазирлиги Хитой ва АҚШ ўртасида ўзаро жорий қилинган санкцияларни босқичма-босқич бекор қилишга келишиб олингани, бу эса икки давлатга савдо урушини тугатишга имкон беришини маълум қилди. “Савдо уруши қўшимча божлар киритиш билан бошланди ва уларнинг бекор қилиниши билан тугаши керак”, деб айтган Хитой савдо вазирлиги вакили Гао Фэн.
Унинг таъкидлашича, икки томон божларни бир вақтда бекор қилади, қўшимча солиқ солинишидан озод қилинадиган товарлар ҳажми ўзаро пропорционал бўлиши лозим. Бироқ Хитой вакили томонлар божларни қачон олишни бошлаши ва қандай ҳажмдаги маҳсулотлардан олишига аниқлик киритмаган.
Ушбу хабар ортида кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар бозорларида ўсиш кузатилмоқда.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024