Жаҳон | 20:50 / 07.11.2019
7509
1 дақиқада ўқилади

Британияда ичида мигрантлар бўлган яна бир юк машинаси топилди

Британияда Эссекс графлигида юк машинасида 39 мигрантнинг жасади топилгандан кейин назорат чоралари оширилди. Олиб борилган ишлар давомида мамлакат жанубидаги Уилтшир графлигида ичида 15 киши бўлган яна бир юк машинаси топилди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди. 

Одамлар юк машинаси атрофида шубҳали ҳаракатлар кузатилгани ҳақидаги хабардан кейин топилган.

Полициянинг маълумотларига кўра, мигрантларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда бўлиб, улар ушланган.  

Бир неча кун аввал полиция Эссекс графлигидаги Грейс саноат ҳудудида ичида 39 жасад бўлган юк машинасини аниқлаганди. Дастлаб барча ҳалок бўлганлар Хитой фуқаролари экани маълум қилинган. Бироқ кейинроқ улар орасида камида 3 вьетнамлик бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид