19:59 / 07.11.2019
0
7288

Саудия Арабистони қироли МРБ директори билан учрашди

Қайд этилишича, учрашувда қироллик умумий разведкаси директори Холид Али ал-Ҳамидон ҳам иштирок этган.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд Ар-Риёдда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Хэспел билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, томонлар "ўзаро манфаатли қатор мавзулар"ни муҳокама қилган. Шу билан бирга, агентлик айнан қандай масалалар тўғрисида сўз борганлигига аниқлик киритмаган.

Қайд этилишича, учрашувда қироллик умумий разведкаси директори Холид Али ал-Ҳамидон ҳам иштирок этган.

МРБ раҳбари билан учрашув Яман ҳукумати ва мамлакат жанубидаги айирмачилар Саудия Арабистони пойтахтида ҳарбий тўқнашувни тўхтатиш тўғрисида тинчлик келишуви имзолаганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. Жаҳон ҳамжамияти мазкур келишувни юқори баҳолади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top