Жаҳон | 19:28 / 07.11.2019
4353
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ўсмирларнинг компьютер ўйинлари ўйнашига комендантлик соати киритилади

Хитойда балоғатга етмаган ўсмирлар учун компьютер ўйинлари ўйнашга комендантлик соати киритилади. Бу ҳақда Kotaku сайти хабар берди.  

Ўсмирларга тунги вақт, иш кунлари ва байрамларда онлайн-ўйинлар ўйнаш чекланади. 18 ёшгача ўсмирларга иш кунлари 90 дақиқадан кўп онлайн-ўйинлар ўйнаш тақиқланади, байрам ва дам олиш кунлари эса 3 соатгача ўйнашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, соат 22:00дан 8:00гача ўйинлар ўйнаш тақиқланади. Шунингдек, ўсмирлар ўйинлар ичидаги буюмларни сотиб олишига чеклов киритилади. Унга кўра, 8 ёшдан 16 ёшгача болаларга ўйинлардаги ҳисобрақамларини ойига 200 юандан (29 доллар), 16 ёшдан 18 ёшгача ўсмирларга эса 400 юандан (57 доллар) кўпроққа тўлдириш тақиқланади.   

Бу чоралар Хитойдаги барча онлайн-платформаларда жорий қилинади.

Бундай қатъий чоралар киритилиши ўсмирларнинг онлайн-ўйинларга ружу қўйиши оқибатида ўқишда ўзлаштириши пастлиги ва уларда узоқни яхши кўролмаслик ривожланиши билан боғланган. Мансабдор шахслар янги чекловлар “балоғатга етмаганларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигини ҳимоялашга” ёрдам беришига умид қилишмоқда. Бироқ, геймерлар ва уларнинг ота-оналари янги қоидаларга шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг фикрича, болалар ўйин ишлаб чиқарувчиларини ота-оналарининг маълумотларидан фойдаланиб алдай олишлари мумкин.

Технологик компаниялардан бирининг эгаси Янг Бингбеннинг фикрича, кўпчилик ўсмирлар ушбу чекловларни четлаб ўтиш йўлларини топа олишади ёки интернетга уланишни талаб қилмайдиган бир фойдаланувчили компьютер ўйинларини ўйнашга ўтиб кетишади. Унинг фикрича, болаларни ўйинлардан чалғитиш учун кўпроқ спорт майдончалари ва стадионлар қуриш лозим.

Аввалроқ Таиландда 17 ёшли ўсмир бир неча кун давомида компьютер ўйинларини тинимсиз ўйнаши оқибатида инсультга учраб, вафот этгани маълум қилинганди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти