00:55 / 07.11.2019
0
10279

ЕЧЛ. «Ювентус» ва «Бавария» муддатидан аввал плей-оффга чиқди

Европа Чемпионлар Лигасида 4-тур ўйинлари давом этмоқда. 

В гуруҳи пешқадами «Бавария» ўз майдонида «Олимпиакос»ни Левандовски ва Перишичнинг голлари эвазига мағлубиятга учратди.

D гуруҳида «Ювентус» меҳмонда «Локомотив»га қарши баҳс юритди. Биринчи бўлимда Аарон Рэмзининг голига майдон эгаларидан Алексей Миранчук жавоб берганди. Аммо ўйиннинг 93-дақиқасида Дуглас Коста гол уриб, Турин клубига навбатдаги 3 очкони келтирди.

Шу тариқа «Бавария» ва «Ювентус» муддатидан олдин плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилди.

ЕЧЛ, 4-тур, 6 ноябрь

В гуруҳи

Бавария – Олимпиакос 2:0
Голлар: Левандовски (69), Перишич (89).
Бавария: Нойер, Павар, Киммих, Алаба, Мартинес, Дэвис, Горетцка (Толиссо, 82), Гнабри (Перишич, 88), Коман (Коутиньо, 90+1), Левандовски, Мюллер. 
Олимпиакос: Жозе Са, Цимикас, Эльабделлауи, Мерья, Рубен Семеду, Бухалакис (Вальбуэна, 71), Гильерме, Ранжелович (Масурас, 61), Камара, Поденсе (Эль-Араби, 80), Герреро. 

D гуруҳи

Локомотив – Ювентус 1:2
Голлар: Миранчук (12) – Рэмзи (4), Дуглас Коста (90+3).
Локомотив: Гильерме, Игнатьев, Хёведес, Чорлука, Рибус, Жоау Мариу (Коломейцев, 85), Баринов, Миранчук, Криховяк, Жемалетдинов (Мурило, 81), Эдер. 
Ювентус: Шченсни, Сандро, Ругани, Данило, Бонуччи, Хедира (Дуглас Коста, 70), Пьянич, Рабьо, Рэмзи (Бентанкур, 64), Игуаин, Роналду (Дибала, 82).
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (39), Рибус (83).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top