Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тез тиббий ёрдам хизмати электронлаштирилади. Лойиҳа қиймати: 155 млн доллар
Huawei компанияси билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 155 млн долларни ташкил этади.
АКТ вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 27-29 август кунлари ХХРда бўлиб ўтган Ўзбек-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ана шундай келишувга эришилган.
“Электрон соғлиқни сақлаш” йўналишидаги келишув Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Huawei” компанияси ўртасида имзоланган. “Бугунги кунда хитойлик ҳамкорлар билан лойиҳада кўзда тутилган маблағни жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, - - дейди вазирлик ахборот хизмати масъул ходими Шерзод Аҳматов.
Лойиҳа доирасида республиканинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати Call-марказлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ва мавжуд тез тиббий ёрдам транспорти автопаркини янгилаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:31 / 10.11.2025
Яшнободда тез ёрдамга қўшимча куч: қутқарувчилар беморни юқори қаватдан туширди
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
19:40 / 04.08.2025