Жаҳон | 07:49 / 10.11.2019
2986
1 дақиқада ўқилади

Руминияда президент сайловлари бўлиб ўтади

Фото: Wikipedia

Руминияда 10 ноябрда президент сайловларининг биринчи тури бўлиб ўтади. 

Шу муносабат билан мамлакатда соат 7дан бошлаб 18 мингдан кўпроқ сайлов участкаси ишлай бошлайди. Мамлакатнинг 19 млн кишиси овоз бериш ҳуқуқига эга.

Агар номзодлардан бирортаси кўпчилик овоз тўплай олмаса, унда 24 ноябрда энг кўп овоз тўплаган 2 номзод иштирокида 2-тур бўлиб ўтади. Руминия президенти 5 йиллик муддатга сайланади.

Энг олий лавозимга 14 номзод, жумладан амалдаги президент, 60 ёшли Клаус Йоханнис даъвогарлик қилмоқда. Айнан у сайловларнинг етакчиси ҳисобланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид