Сирли Туркистон: Аҳмад Яссавий мақбарасига саёҳат

Саёҳат инсонга нафақат мазмунли ҳордиқ, ёқимли лаҳзалар тақдим этади, балки тажриба ва билим, кенг дунёқарашга ҳам эга бўлиш мумкин. Айниқса, қадимий манзилгоҳлар сизни олис ва кўҳна тарих қаърига олиб кира олади. Шундай ажойиб масканлардан бири Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлашган Хўжа Аҳмад Яссавий меъморий мажмуасидир. Бу ёдгорлик соҳибқирон Амир Темур буйруғига асосан 1385–1405 йилларда қурилган.
Аҳмад Яссавий мақбараси (XII – XIV асрлар)
Тарихий маълумотларга кўра, дастлаб Яссавий қабри устида кичик мақбара қурилган. Кейин Амир Темур томонидан улкан маҳобатли мақбара мажмуи бунёд этилган. Амир Темурнинг вафотидан сўнг қурилиш тўхтаб қолган.





Баландлиги қарийб 40 метр, жами 30та хона ва заллардан иборат.



Марказий зал қозоқ хонлари қароргоҳи бўлган. Зал марказида Тойқозон ўрнатилган.

Сиғими 3000 литр. Оғирлиги тахминан 2 тонна. Баландлиги 1,62, диаметри 2,42 метр. Қозон 7 хил турли металлар: олтин, кумуш, темир, қўрғошин, мис, рух ва қалайдан ясалган. Мақбара 2003 йили ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Хилватгоҳ (XII аср)






Шарқ ҳаммоми (XV-XVI аср)

Ҳаммомнинг мақбара яқинида қурилгани бежиз эмас. Зиёратга келганлар аввал ҳаммомда покланиб, кейин ибодатга киришган. Бино ташқарисида сўрилар жойлаштирилган бўлиб, бу жой чойхўрлик қилиб, суҳбат қиладиган масканга айлантирилган.

Ҳаммомда аёллар ва эркаклар покланиши учун алоҳида кун белгиланган. Бино асосий катта зал ва унга туташ бир неча хонадан иборат. Катта зал марказида ғиштдан қурилган сўри бор. Унинг устида сув солинган идишлар қўйилган. Сув шундай иситилган. Идишлар турли катталикда бўлиб, улар мисдан ясалган, чунки бу металл инсон саломатлигига ижобий таъсир қилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳаммом нафақат покланиш жойи, балки саломатликни тиклаш маскани ҳам бўлган. Бу ерга дунёнинг турли чеккаларидан тиббиёт билимдонлари таклиф этилган ва инсонлар ўз дардига шифо топишган экан.
Мажмуада, шунингдек, Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегим мақбараси, Есимхон мақбараси қолдиқлари, Жума мачити жойлашган.

Ушбу тарихий ёдгорликни кўриш учун ҳар йили дунёнинг турли чеккаларидан бир миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради.
Муҳаббат Маъмирова тайёрлади
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади
Жаҳон | 21:49
-
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон | 21:41
-
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
Жаҳон | 21:24
-
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди
Жаҳон | 21:22
Мавзуга оид

11:28 / 03.02.2025
Туркистонга энг кўп борганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари биринчи ўринни эгаллади

19:55 / 23.12.2024
Унутилган қаҳрамон. Миллий озодлик ҳаракати раҳбари Мадаминбек ким эди?

20:43 / 17.10.2024
Туркистон атамаси – этник ўзлик ва минтақавий бирлик ифодаси

12:10 / 16.10.2024