Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркистонга энг кўп борганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари биринчи ўринни эгаллади
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Туркистон вилоятига ташриф буюраётган сайёҳларнинг асосий қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади" сарлавҳали мақолани эълон қилди.
Унда таъкидланишича, 2024 йилда Туркистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 45 фоизга ошган.
Е-qonaq тизимига кўра, 2024 йилда вилоятга 21 минг 121 нафар хорижлик сайёҳ келган. Хорижий сайёҳларнинг мазкур ҳудудга ташриф буюриши бўйича Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Россия, Хитой, Туркия, Қирғизистон фуқаролари қайд этилган.
"Хусусан, ўтган йили Туркистон вилояти Ўзбекистондан 10 минг 852 нафар, Россиядан 1411 киши, Хитойдан 983 нафар, Туркиядан 744 нафар, Қирғизистондан эса 435 нафар сайёҳ келди. Жорий йил сайёҳлар оқимини янада ошириш режалаштирилган", – деб ёзган "Казинформ" ХАА.
Мавзуга оид
20:05 / 14.05.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
17:53 / 24.11.2025
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўяди
16:00 / 20.09.2025