Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 6G тармоғини яратиш ишларига киришди
Фото: Twitter/PDChina
Сентябрь охирида China Mobile мобиль операторининг саноат ва ҳамкорлик тадқиқот институти бўлими бошлиғи Ян Гуан хитойлик мутахассислар 6G технологияси бўйича тадқиқотлар ўтказишни бошлаганини хабар қилганди.
Хитой олтинчи авлод тармоғини яратиш соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича расман иш бошлади. Ушбу мақсадда экспертлар ва тегишли муассасалар вакилларидан иборат иккита махсус гуруҳ тузилди. Бу ҳақда ХХР фан ва техника вазирлиги хабар берди.
Хитойда 1 ноябрдан бешинчи авлод тармоғидан тижорий фойдаланиш бошланди. China Telecom, China Unicom ва China Mobile алоқа операторлари ҳамда Хитой Медиакорпорацияси 5G тармоғидан тижорий фойдаланиш учун лицензия олган.
Хитой фан ва техника вазирлиги таълим, саноат ва ахборотлаштириш вазирликлари, ислоҳотлар ва ривожланиш қўмитаси ҳамда Хитой фанлар академияси билан 6G технологияларини яратиш ишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Хабар қилинишича, учрашув давомида 6G соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва ишланмалар ишлаб чиқариш бўйича экспертлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилган.
Сентябрь охирида China Mobile мобиль операторининг саноат ва ҳамкорлик тадқиқот институти бўлими бошлиғи Ян Гуан хитойлик мутахассислар 6G технологияси бўйича тадқиқотлар ўтказишни бошлаганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
07:30 / 17.12.2025