01:30 / 11.11.2019
0
4368

70 дан кўпроқ давлат озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга келишиб олди

Фото: EPA

70 дан кўпроқ давлат ёмон совитиш оқибатида айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдорини камайтириш учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

9 ноябрда ушбу давлатлар Римда ўтган Монреал баённомаси йиғилишида шундай мажбуриятни зиммаларига олишлари ҳақидаги ҳужжатни имзолашган. 

Дунёдаги озиқ-овқатнинг учдан бир қисми айнийди ва озиқ-овқатларни совуқ ҳолда сақлаш ва ташишнинг мукаммалроқ усуллари ишлаб чиқилиши чиқиндилар миқдори камайишига имкон беришига умид бор.

Ривожланган давлатларда ёмон совитиш тез айнийдиган маҳсулотларнинг 9 фоизининг, ривожланаётган давлатларда эса 23 фоизининг йўқотилишига олиб келади.  

Мутахассисларнинг айтишича, совитиш тизимининг яхшиланиши иссиқхона газлари ҳамда совитиш ва шамоллатиш тизимларида қўлланувчи зарарли газлар миқдорини қисқартиришда ёрдам беради.

АҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи аъзолари ҳамда Америка, Африка ва Осиёнинг кўплаб давлатлари ушбу мажбуриятни бажаришга рози бўлишган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top