Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ювентус» ўз майдонида «Милан»ни қабул қилди ва Пауло Дибаланинг 77-дақиқада киритган тўпи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, Дибала 55-дақиқада Роналдунинг ўрнига захирадан майдонга тушганди.
Ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 32тага етказиб, яна 1-ўринга қайтди. «Милан» эса 13 очко билан 14-ўринга жойлашган.
А Серия, 12-тур
Ювентус – Милан 1:0
10 ноябрь, «Альянц Стэдиум»
Гол: Дибала (77).
Ювентус: Шченсни, Бонуччи, Сандро, де Лигт, Бентанкур, Куадрадо, Матюиди (Рабьо, 70), Пьянич, Бернардески (Коста, 61), Роналду (Дибала, 55), Игуаин.
Милан: Доннарумма, Тео, Романьоли, Конти, Лео Дуарте, Пакета (Ребич, 85), Крунич (Бонавентура, 61), Чолхонўгли, Беннасер, Сусо, Пионтек (Леау, 66).
Огоҳлантиришлар: Крунич (42), Беннасер (45), Куадрадо (56), Тео (89), Чолхонўғли (90+1), Сусо (90+1).