Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Falcon 9 ракетаси 60 та сунъий йўлдош билан фазога учирилди
Фото: AP Photo / John Raoux
АҚШнинг Флорида штатида Falcon 9 ракетаси Starlink лойиҳасининг 60 та сунъий йўлдоши билан бирга фазога учирилди.
Ракета Канаверал бурнидаги космодромдан АҚШнинг шарқий соҳилбўйи вақти билан соат 9:56да (Тошкент вақти билан 19:56) учирилган. Кўп маротабалик ракета 4-марта фазога учирилмоқда ва бу ўзига хос рекорд натижа ҳисобланади, чунки бунгача ракеталар энг кўпи билан уч марта такрор учирилган.
Starlink лойиҳаси кейинги авлоддаги сунъий йўлдош тармоғи бўлиб, сайёрамиз аҳолисининг интернетга кенг полосали киришини таъминлашга қаратилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши 2018 йил февралда бошланган. Ўшанда Falcon 9 ёрдамида орбитага 2 та сунъий йўлдош олиб чиқилган. Шунингдек, жорий май ойида яна 60 та сунъий йўлдош чиқарилган. Ҳаммаси бўлиб орбитага 12 мингта сунъий йўлдош олиб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, баландлиги 328 кмдан 580 кмгача бўлган орбиталарга 30 мингта қўшимча сунъий йўлдош олиб чиқиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:43 / 04.04.2026
Май ойида "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши кутилмоқда
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026