Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия ходимлари Фарғонада қонунбузарларни қўлга олди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича суриштирув бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилган.
«Постда» нашрининг ёзишича, унинг натижасида фуқаро Ҳ.М. Фарғона шаҳар Гулзор маҳалласи ҳудудида фуқаро У.М.га чет элда ишлаб чиқарилган салкам 5800 дона пиротехника воситасини 2200 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди.
Қўштепа туманида ҳам бир гуруҳ қонунбузарларнинг фаолиятига чек қўйилди. Туманнинг Шаҳартепа маҳалласи ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Ж.М. ва И.Н. фуқаро У.У.га 23 миллион сўмга чет элда ишлаб чиқарилган пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда Миллий гвардия суриштирув бўлинмалари томонидан аҳоли ўртасида пиротехника буюмлари ва уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, амалдаги қонунчиликка кўра пиротехника воситаларини олиб кириш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланган фуқароларга маъмурий жавобгарликдан тортиб жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши муқаррарлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.