Ўзбекистон | 13:40 / 11.11.2019
53026
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи ишдан олинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят молия бош бошқармаси раҳбарини ишдан олди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 11 ноябрь куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этиб, унинг ўрнини шу вақтгача вилоят пенсия жамғармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Файзулла Ёқубович Юсупов эгаллаган.

Шунингдек, фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан хайфсан берилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 октябрида Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид