Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоракўл териларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга йўл олган поезд вагонлари таркиби белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, мазкур поезд вагонларининг бирида тамбур ёнидаги раковина тагига умумий қиймати 20,3 миллион сўмлик 29 дона қоракўл терилари яширилган ҳолда, ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026