Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги вилоятлардан бирида полициячилар намойишчиларга қўшилишди
Ahmad Al-Rubaye/AFP
Ироқнинг Карбало вилоятидаги полиция бошқармаларининг офицер ва ходимлари намойишчиларнинг ҳукуматга талабларини қўллаб-қувватлаб уларга қўшилишди. Бу ҳақда Iraqna портали хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, куч ишлатиш тузилмаларининг юзлаб ходимлари намойишларда қатнашган. Намойишчиларнинг асосий талаблари янги иш ўринлари яратилиши, кўрсатилаётган хизматлар сифатининг яхшиланиши, коррупцияга қарши курашиш, мамлакат сиёсий тизимининг ислоҳ қилинишидир.
Elaph нашрининг хабарига кўра, мамлакатдаги кескин вазият сабабли Карбалода яшовчи эронликлар бу ерни тарк эта бошлаган. Маълум қилинишича, эронликлар ўз мулкларини сотишмоқда ва ватанларига қайтишмоқда.
Ироқда октябрь ойидан буён норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
15:59 / 16.01.2026