23:13 / 13.11.2019
0
14636

Британияликлар бош вазирнинг чой дамлаш услубини «гуноҳ» деб аташди

Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сутли чой дамлаши британияликларнинг аччиғини келтирди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди. 

Интернет фойдаланувчиларига Жонсоннинг пакетчали чой солинган чашкага сут қўшиб, чой дамлаш "маросими"ни бузгани ёқмаган. 

Баъзи британияликлар Жонсоннинг бу ишини “гуноҳ” деб аташган. Бошқалар эса бош вазир чой дамлашни эплай олмаса, давлат лавозимидаги вазифаларини қандай қилиб бажара олиши мумкинлигини ёзишган.

“Мен бундай қиладиган одамга ҳеч қачон овоз бермайман”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Фойдаланувчилар бош вазирга чойни қандай тўғри дамлаш кераклигини ўргатишга тушиб кетишган. Таъкидланишича, бунинг учун чойга сут ёки қаймоқ қўшишдан аввал пакетчали чойни чашкадан чиқариб олиш керак.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top