Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд раиси: «Одам савдоси – мислсиз даромад манбайига айланиб бормоқда»
13 ноябрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Одам савдосига қарши курашишда судларнинг ўрни» мавзудаги халқаро конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Олий суд раиси Козимжон Комилов сўзга чиқди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Кейинги йилларда на чегара, на ҳудуд танламайдиган, трансмиллий характерга эга бу жиноят турли жиноий гуруҳларнинг мислсиз фойда оладиган даромад манбайига айланиб бораётгани ўйлайманки, инсон, унинг тақдирига бефарқ бўлмаган бирон-бир демократ давлатни эътиборсиз қолдирмайди.
Бу жиноий қилмиш инсонни барча ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, «замонавий қуллик» даражасига солиб қўйишга қаратилгани билан ҳам ўта хавфлидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш бўйича барча халқаро шартномаларнинг асосий иштирокчиси ҳисобланади, одам савдосига қарши кураш билан боғлиқ 60дан ортиқ халқаро актга қўшилган, БМТнинг 6та асосий халқаро шартномаси иштирокчиси саналади.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди», – деди Комилов.

Олий суд раисига кўра, Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашда қуйидаги йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:
Биринчидан, қонунчилик базаси изчиллик билан такомиллаштириб борилмоқда;
Иккинчидан, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда;
Учинчидан, кадрлар тайёрлаш ишлари тубдан такомиллаштирилмоқда;
Тўртинчидан, халқаро ҳамкорлик янада кенг йўлга қўйилмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026