08:11 / 14.11.2019
1
10757

Биржа орқали сотилаётган ун бўйича тушунтириш берилди

Фото: Pixabay

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа савдоларига қўйилган ун ҳажми бўйича тушунтириш берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 октябридан 25 октябригача 6 700 тонна, 28 ва 29 октябр кунлари 5 801,6 тонна ва 30 октябр куни эса 5 796,8 тонна унни биржа савдоларига қўйиш режалаштирилган эди.

Нарх ошиши таваккалчилигини пасайтириш мақсадида, савдо ўтказиладиган биринчи ҳафтада савдога қўйиладиган буғдой унининг ҳажмини кўпайтириш бўйича чоралар кўрилган.

15-18 октябр кунларида жадвалга мувофиқ 26,8 минг тонна ун савдога қўйилиши керак эди, ҳақиқатда эса кунлар бўйича 37,4 минг тонна буғдой уни сотувга қўйилган. Бундан ташқари, буғдой унини узлуксиз етказиб бериш мақсадида 19,26 ва 31 октябр кунларида биржа савдоларига  қўшимча яна 16,4 минг тонна буғдой уни қўйилган.

Биржа савдоларининг биринчи ҳафтасида савдоларга жадвалда кўрсатилган ҳажмдан кўпроқ ун қўйилгани сабабли, 23 октябрдан 30 октябргача “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан биржа савдоларига қўйилган ун хажми камроқ бўлган ва ушбу тўғрисида “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан Қўмита ва биржа белгиланган тартибда хабардор қилинган.

Октябр ойида биржа савдоларига 94,8 минг тонна  буғдой уни қўйилиши керак эди, ҳақиқатда эса 101,6 минг тонна ун қўйилган.

Октябр ойида уннинг ўртача нархи 2 480 сўм/кг тенг бўлиб, ўз навбатида нархнинг энг паст даражаси 2 402 сўм/кг ва энг юқори даражаси 2 579 сўм/кг бўлган.

Жорий йилнинг 1-12 ноябр кунларида жадвалга асосан биржа савдоларига 137,7 минг тонна ун қўйилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 13 ноябр ҳолатига уннинг ўртача нархи 2 482 сўм/кг, унинг энг паст даражаси 2 431 сўм/кг ва энг юқори даражаси 2 512 сўм/кг ташкил қилган.

Биржа саволарига қўйилган буғдой унини октябр-ноябр ойларидаги нархлари таққосланса, уларнинг паст ва юқори даражалари ўртасидаги тафовут октябр ойида 177 сўм/кг ва ноябр ойида 30 сўм/кг бўлган. Билдирилишича, биржа савдолари орқали сотилаётган буғдой унининг нархи деярли бир хил.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top