Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лоланинг шов-шувли клипига муносабат билдирди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова хонанда Лола Йўлдошеванинг интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Севгингни менга айт – 2» қўшиғи клипига муносабат билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Куни кеча Лола Йўлдошеванинг клипи чиқди. У «Ўзбекконцерт»ни лицензия олиб, бериш тартибини балки тўғри танқид қилгандир. Лекин атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани – бу йигирма бешинчи кадр. Афсуски, буни яна ижтимоий тармоқда кўпчилик қўллаб-қувватлаган», – деди Боситхонова 15 ноябрь куни матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўтган ойда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини «маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлари» сабаб бекор қилган, аммо икки кун ўтиб, жамоатчиликнинг кескин эътирози ортидан хонандага қонуний ижод қилиш ҳуқуқини қайтариб берган эди.
Шу билан бир вақтда, бундан олдинроқ лицензиясидан маҳрум қилинган санъаткорлар Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага ҳам ижодий фаолиятини давом эттиришга рухсат берилганди. «Ўзбекконцерт»нинг бу қарори ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Айни мавзу Лола Йўлдошева 12 ноябрь куни эълон қилган клипда ҳам танқид остига олинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон | 09:59
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
-
ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди
Спорт | 08:47
Мавзуга оид

17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов

09:46 / 07.08.2022
ССВ: Асоратли ҳомиладорлик асоратли болалар туғилиши дегани эмас

15:59 / 31.10.2021