Жамият | 11:56 / 15.11.2019
5711
1 дақиқада ўқилади

Юнусободдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади.

Ҳокимлик хабарига кўра, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб бориляпти.

Шу муносабат билан Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 2019 йилнинг 15 ноябридан 22 ноябрь кунига қадар вақтинча ёпилади. 

Автотранспорт воситаларининг ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади. 

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид