Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юрий Сёмин: «Шомуродов – топ-футболчи, у исталган жамоада ўйнай олади»
Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Юрий Сёмин жамоасининг қишки трансфер мақсадлари ҳақида гапириб, Элдор Шомуродов борасида фикр билдирди.
- Эшитгандирсиз, «Ростов»да молиявий муаммо юзага келган. Ҳали бошқа клублар ҳаракатга тушмасидан, Норманн, Шомуродов вариантини кўриб чиқмайсизми?
- Норманн, Шомуродов, Ерёменко – исталган жамоада ўйнай оладиган, топ даражасидаги футболчилар, аммо «Ростов»нинг пулсиз қолгани ҳақидаги гапларни ҳозирча изоҳсиз қолдираман. Балки бу одатий бемаъни гапдир? Ҳозирча уларда ҳаммаси жойида, шундай экан бундай гапларга ишониш қийин»,– дейди «Локомотив» устози саволга жавобан.
Россия чемпионати 16-туридан сўнг амалдаги чемпион «Локомотив» 31 очко билан 2-ўринда, «Ростов» эса 30 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
01:18 / 18.05.2026
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026