Ўзбекистон | 12:12 / 16.11.2019
2446
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва ЖАР тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилади

Ўзбекистон делегациясининг Ҳаракатланувчи қурилмаларга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Кейптаун Конвенциясига 4-Баённомани қабул қилиш бўйича Дипломатик конференцияда иштироки доирасида Претория шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий ва бошқа масалалари юзасидан вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди.

ЖАР ТИВ делегациясига Осиё ва Яқин Шарқ департаменти директори вазифасини бажарувчи Терри Говендер бошчилик қилди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини биринчи галда базавий битимларни тузишга урғу берган ҳолда босқичма-босқич ташкил этишга келишиб олинди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Баённома лойиҳаси келишиб олинди, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, икки ёқлама солиққа тортишдан қочиш, божхона ишларида ҳамкорлик соҳаларида ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ва ЖАРда ўтказилаётган савдо-саноат ярмаркалари, кўргазмалар ва бизнес-форумлар тўғрисида мунтазам ахборот алмашиб туришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид