Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғиз Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизматига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.
Қирғизистон президентининг мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024