Ўзбекистон | 09:05 / 16.11.2019
6281
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Санкт-Петербургга боради 

Фото: KUN.UZ

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) кенгаши раисининг таклифига биноан жорий йил 20-22 ноябрь кунлари Танзила Норбоева раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси расмий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида делегация МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлисида ва МДҲ ПАнинг эллигинчи ялпи мажлисида иштирок этади.    

Шунингдек ташриф доирасида “Қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш” давра суҳбати мажлиси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш, бу соҳада муваффақиятли стратегиялар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид