21:28 / 17.11.2019
0
6275

Эрон авиакомпанияси декабрь ойидан Тошкентга парвозларни бошлайди

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишувига мувофиқ жорий йилнинг декабрь ойидан Zagros Airlines авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. 

Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига бир мартадан парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади.  

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги Эрон авиакомпаниясига "Теҳрон-Тошкент-Теҳрон" йўналишида рейсларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномасини берганди.

Zagros Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга оширади.

Эрон авиакомпанияси бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, у Ободон аэропортидан парвозлар бажаради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top