Ўзбекистон | 10:00 / 17.11.2019
45882
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, подполковник Ойбек Қулбеков ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У Ички ишлар вазирининг 16 ноябрдаги буйруғи билан шу ишга ўтказилган.

Ойбек Қулбеков

Ойбек Қулбеков бунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Бердиалиев шу кунга қадар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

У бу лавозимда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганган Абдувоҳид Исмоилов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид