Жамият | 12:00 / 17.11.2019
7456
1 дақиқада ўқилади

Польшада Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди

Фото: The Nation

12 ноябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ғ.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга таяниб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.

“Элчихона вазиятни назоратга олган ва Польша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид