Жамият | 14:54 / 18.11.2019
18858
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Афғонистон фуқаролари ЙТҲга учради

Иллюстратив фото

13 ноябрь куни соат 22:00ларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Термиз шаҳрида яшовчи В. М. ўз бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина «Термиз – Тошкент» М-39 йўлининг 1289-километрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб чап томонга бурилаётган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги «ВАЗ–2105» русумли автомашина ўртасида тўқнашув юз берган.

«Постда» нашри хабарига кўра, натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари – Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари М.Н. ва С.П. тан жароҳати олишади. Улар зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид