Жаҳон | 22:34 / 18.11.2019
7093
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўз импичменти бўйича кўрсатмалар беришга тайёрлигини айтди

Фото: Zach Gibson/Getty Images

АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери ва демократ Нэнси Пелоси АҚШ президенти Дональд Трампни унга нисбатан импичмент жараёни бошланишига олиб келган айбловларга жавоб беришга чақирди.

Трамп бунга Twitter’да дарҳол жавоб бериб, таклифни кўриб чиқишга ва кўрсатмалар беришга тайёрлигини маълум қилган.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, у ёзма равишда кўрсатмалар беришга тайёр.

“Мен ёмон иш қилмаган бўлсам-да ва менга қонунга зид жараёнга қонунийлик бериш ёқмаса-да, бу ғоя менга ёқди. Конгресс яна эътиборини жамлаши учун уни кўриб чиқишга тайёрман”, деб ёзган Трамп.

Шу билан бирга, Трамп шахсан конгрессга келиб, қораловчиларнинг саволларига жавоб бериши ҳақида ҳеч нарса демаган.

Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишига унинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбати сабаб бўлган. 

 

Мавзуга оид