Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ҳонгконг полицияси бошлиғини ўзгартирди
Фото: Максим Григорьев/ТАСС
Хитой ҳукумати Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Ламнинг таклифига кўра Ҳонгконг полицияси бошлиғини ўзгартирди. Ушбу лавозимга Крис Тан тайинланди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
У Стивен Ло (Лу Вэйцун) ўрнини эгаллаган.
Ушбу қарор кутилмаган бўлмаган, бу ҳақидаги ахборот Ҳонгконг матбуотида охирги ҳафталар айланиб юрган. Полициянинг аввалги бошлиғи Стивен Ло ушбу лавозимни 2015 йилдан бери эгаллаб келган. Крис Тан Ҳонгконг полициясида 1987 йилдан бери ишлаб келади, 2018 йил ноябрдан эса полиция бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган.
Ушбу қарор Ҳонгконгда бир неча ойдан бери тўхтамаётган норозилик намойишлари билан боғланган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026