Иқтисодиёт | 10:50 / 20.11.2019
50993
2 дақиқада ўқилади

Биржа: бир килограмм олтин сотилди

Фото: REUTERS

2019 йил 11 - 17 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ"да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3572,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 3090,6 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,2 фоизга пасайди ва бир тоннаси учун 6223,9 минг сўмни ташкил этди.

Олтиннинг нархи кичик пасайишни кўрсатмоқда, сўнгги савдо ҳафтасида шаклланган биржа котировкаси 1,5 фоизга пасайиб, 1 гр олтин учун 446,5 минг сўмни ташкил этди. Ҳафталик савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ да 446,5 млн сўмлик 1000 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ савдода қатнашди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 13,2 млрд сўмлик 4568,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 11,7 фоизга кўтарилиб, бир тонна учун 2900,5 минг сўмни ташкил этди.

Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (оддий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,4 фоизга ўсиб, бир тонна учун 14,9 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

Мавзуга оид