Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги мактабнинг ёшлар етакчиси қалбаки пуллар тайёрлаган
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими маълумотларига кўра, Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1995 йилда туғилган Б.А. қалбаки пулларни ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тумандаги мактабда ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи Б.А. тумандаги “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVО” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Б.А.дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган 172 дона 50.000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни Б.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
19:37 / 04.06.2026