Иқтисодиёт | 07:36 / 21.11.2019
10296
2 дақиқада ўқилади

Хорижликларга Ўзбекистон молия бозорига киришга рухсат берилади

Фото: Shutterstock
Хорижликларга Ўзбекистон молия бозорига киришга рухсат берилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонда айтилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар норезидентларга молия бозорига киришга рухсат бериш шартлари, механизмлари ва муддатлари бўйича таклифларни юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини бартараф қилишнинг аниқ механизмлари ва инструментларини ишлаб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2020 йилнинг 1 апрелига қадар Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида ишлаб чиқилаётган Молиявий оммабопликни ошириш миллий стратегияси доирасида молиявий саводхонликни оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда тартибга солинадиган тарифларни эркинлаштириш бошланиши хабар қилинганди.

Хусусан, Молия вазирлиги 2020 йилнинг 1 февралига қадар Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид