Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунги рейд: кўчага чиқинди ташлаган 6 киши жаримага тортилди
Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Наманган шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш бўйича тезкор тунги рейдлар ўтказилди.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизматига кўра, унда Наманган шаҳар «А.Навоий», «А.Хўжаев», «С.Адашев», «Мустақилликнинг 5 йиллиги», «Олтинводий», «Уйчи» кўчалари ҳудудига И.Р., З.Ж., И.У., И.Ж., Х.М. ва А.М. томонидан маиший чиқиндилар тўла халталар, қоплар белгиланмаган жойга ташлангани аниқланди. Бунда фуқаролар инспекторлар томонидан тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат юзасидан 6 нафар ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, жарималар қўлланилди.
“Ҳурматли юртдошлар! Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой покиза бўлади”, - дейилади Экология қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
09:05 / 20.06.2026
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026