Россия «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли учун 3 млн доллар ажратди

Фото: Виталий Тимкив / ТАСС
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА) тайёрланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубль (РФ Марказий банки курси бўйича 3 136 364 доллар) ажратди.
«Сиёсий қарор қабул қилинди. Эксперт гуруҳлари ишламоқда. Хитой томони рози бўлди. Мен Хитойга икки марта ташриф буюрдим, сафарлар давомида бу борада музокаралар олиб борилди. Россия президенти билан ҳам музокаралар ўтказилди, сиёсий қарор қабул қилинди», - деди президент.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери бу нарса амалга оширилмади. 2002 йилда Пекин келажакдаги тармоқнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқди ва унинг йўналишини аниқлади. Ўша ғояга кўра, йўл Торугарт довони орқали Арпадан ўтиб, Ўзган тумани орқали Қорасув шаҳрига етиб бориши ҳамда у ердан Ўзбекистонга олиб бориши лозим эди. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак бўлган.
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият тепасига келганидан сўнг, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўналишининг ўрнига «Тожикистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Россия» йўли қуришни таклиф қилди. Аммо, бу ғоя ҳеч ким томонидан қўллаб-қувватланмади. Шундан сўнг, Қирғизистон расмийлари яна «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўли лойиҳасига қайтди ва янги йўналишни таклиф қилди.
2017 йилда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўлини қуриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ тузилди, уни амалга оширишнинг уч хил варианти ҳақида хабар берилди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

12:40 / 12.06.2025
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

17:19 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади

22:36 / 10.06.2025