14:23 / 26.11.2019
0
15678

Петербургда тўрт киши Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетди

Фото: РИА Новости

Петербургнинг Фрунзе туманида тўрт киши Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилиб, уни ўрмонга олиб кетди. Ушбу шахслар тўппонча билан қўрқитиб, жабрланувчидан пулларини банк картасига ўтказишга мажбур қилишди.

«Невские новости»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси хабарига кўра, 25 ноябрь куни полицияга Ўзбекистон фуқаросидан ариза келиб тушган. Унда 1985 йилда туғилган ватандоши ўғирлаб кетилгани ҳамда калтаклангани айтилган.

Ариза берувчининг сўзларига қараганда, тўрт нафар номаълум шахс жабрланувчини «ВАЗ-211150» машинасига ўтказиб, ўрмонга олиб боришган ҳамда у ерда калтаклашган. Сўнг, пичоқ ва тўппонча билан қўрқитиб, 36 минг рублни банк картасига ўтказишга мажбур қилишган.

Шундан кейин, жиноятчилар «Ломоносовская» метро бекати яқинида ўзбекистонликни машинадан тушиб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлади. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top