Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара С-400 масаласида Вашингтон билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқара Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуалари масаласида Вашингтон билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди.
"Биз бу мавзуни АҚШ билан муҳокама қилишда давом этамиз, аммо Вашингтоннинг нуқтаи назарини қабул қилиб бўлмайди", - деб таъкидлади у.
Човушўғлу С-400 - "қутида сақланадиган маҳсулот эмас"лигини, Анқаранинг унга эҳтиёжи борлигини айтди.
"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига яна эҳтиёжимиз бор ва агар АҚШ кафолат берса, Patriot зенит ракета мажмуаларини сотиб олишимиз мумкин", - деб қўшиб қўйди у.
2017 йил сентябрда Россия Туркия билан С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича $2,5 млрд долларлик шартнома имзолади. Дастлабки мажмуаларни етказиб бериш шу йилнинг июлида бошланди. Вашингтон Туркиянинг бу келишувига қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026