Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус иқтисодий зоналар фаолияти янги қонун билан тартибга солинади
2019 йил 26 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг кўплаб жабҳаларини ҳуқуқий мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Хусусан, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича муҳокама этилди.
Мажлисда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича 40 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинган бўлиб, улар асосан индивидуал характерга эга. 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунда эркин иқтисодий зоналар фаолияти тўлиқ қамраб олинмаган. У бугунги кун талабларига тўла жавоб бермаслиги айтилади.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 120-банди ижросини таъминлаш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли экани билдирилган.
Ушбу қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус иқтисодий зоналар бир қатор шаклларда, хусусан, эркин иқтисодий, махсус илмий-техникавий, (технопарклар), туристик ва рекрацион, эркин савдо, махсус саноат зоналари шаклида ташкил этилиши мумкин.
Лойиҳа асосий қоидалар, фаолият юритиш ва тугатиш муддатларини узайтириш, чегараларни ўзгартириш, ташкил этиладиган фаолият турлари, бошқарув, иштирокчи мақомини белгилаш, божхона расмийлаштируви тартиблари, солиққа тортиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартиби, инвесторлар (сармоядорлар) ҳуқуқлари ва махсус ҳуқуқий тартиботларни ўз ичига олади.
Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, аввало, махсус иқтисодий зоналарни бошқариш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини минимал даражада камайтириш имконини беради. Махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва уларни инновацион ривожланиш кластерларига айлантиришга йўл очади. Айни пайтда бу хорижий инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитларни яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжат лойиҳаси махсус иқтисодий зоналар нормалари билан боғлиқ муаммоларни тартибга солишда асосий ҳуқуқий база вазифасини ўтайди, амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун ўрнини босади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026