Ўзбекистон | 21:30 / 28.11.2019
65223
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди

Нурсултон Назарбоев Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида Назарбоевни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Бугун Ўзбекистонга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам амалий ташриф билан келганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид