Швецияда Ибраҳимовичга таҳдид қилинди

Ёвуз ниятли шахслар Златан Ибраҳимовичнинг Швециядаги уйи эшигига сотқинлик ва хоинлик тимсоли бўлмиш «Judas» (Яҳудо) сўзини ёзиб кетишди.
Бундан ташқари, уй остонасига кислотали эритма тўкилиб, ҳақоратли сўзлар ёзилган плакат осиб қўйилган. Воқеа юзасидан полиция суриштирув бошлаган. Ибраҳимович уйининг кузатув остига олиниши масаласи ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Златан Ибраҳимович Швециянинг «Ҳаммарбю» клуби акцияларининг 25 фоизини сотиб олган ва ижтимоий тармоқларда уни кўкларга кўтариб, мақтаган эди. Бу эса «Мальмё» мухлисларига ёқмади. Златанни тарбиялаган клуб фанатлари ашаддий рақиби бўлмиш «Ҳаммарбю»нинг эътироф этилишини хоинлик деб баҳоладилар. Бундан ташқари, мухлислар клуб стадиони олдида Ибраҳимович шарафига ўрнатилган ҳайкалнинг олиб ташланишини, баъзилари уни яшил бўёққа булғанишини ёки умуман бузиб ташланишини таклиф қилдилар.
Мавзуга оид

15:06 / 28.06.2023
Ибраҳимович, Бэйл, Игуаин ва бу йил фаолиятини якунлаган бошқа юлдузлар

19:56 / 12.06.2023
Венгерга йўқ деган, Моуриньони отасидек кўрган, Гвардиоладан нафратланган. Ибраҳимович фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар

03:17 / 05.06.2023
«Футбол билан хайрлашиш фурсати етди». Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаганини эълон қилди

14:10 / 21.11.2021