Ўзбекистондан Россиянинг 10та шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилади

Фото: ЎзА
Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, Уфа каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.
ЎзА’нинг ёзишича, “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонасига банклардан биридан олинган 20 миллион доллар кредит маблағи ҳисобидан Хитойнинг “Zhengzhou Yutong Bus Co Ltd” компаниясидан 168 дона замонавий автобус ва эҳтиёт қисмлар олиб келинган.
“Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси томонидан келаси ой – декабрдан бошлаб Россиянинг 10 шаҳрига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
– Айни пайтда 19 та маҳаллий ва 10 халқаро, жами 29 та йўналиш бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатяпмиз, – дейди “Uzavtotrans Service” МЧЖ бош директори А.Ҳамролиев. – Келаси ойдан бошлаб халқаро йўналишлар яна 10 тага ортади. Йўналишларга замонавий 168 та автобус қўйилган.
Қайд этилишича, йўналишга чиқаётган автобус техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, автобусларнинг санитар ҳолати назорат қилинади. Қатнов жараёни GPS тизими орқали онлайн тарзда назорат қилиб борилади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди
Ўзбекистон | 22:07
-
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
Ўзбекистон | 21:45
-
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Жамият | 21:37
-
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:18
Мавзуга оид

21:02
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

20:36
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

18:08
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди

15:27