Жамият | 19:24 / 30.11.2019
9516
1 дақиқада ўқилади

1 декабрь куни Тошкентнинг айрим кўчалари марафон сабабли ёпилади

1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб соғломлаштириш марафони ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Марафон 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил қилинмоқда. 

Марафонда Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа ташкилот ҳамда вазирликлардан келган меҳмонлар иштирок этади.

Шу муносабат билан Қуролли Кучлар Академияси – Кичик ҳалқа йўли – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод сайилгоҳи” истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси – Паркент кўчаси – Қуролли Кучлар академияси йўналишидаги кўчалар қисман ёпилади. 

Марафон соат 10:00 да Қуролли Кучлар академияси саф майдонидан старт олади. 

Унда иштирок этиш истагини билдирганлар саломатлик марафонига таклиф этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид