Ўзбекистон | 14:11 / 30.11.2019
5004
2 дақиқада ўқилади

Азиз Абдуҳакимов: «Мактабларга кўмаклашиш ўзига хос миллий ҳаракатга айланди»

Фото: KUN.UZ

 Сенатнинг айни пайтда давом этаётган 24-ялпи мажлисида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилишининг бориши ва IV чорагида ижро қилиш бўйича вазифалар юзасидан ҳисобот берди.

“Мактабларга кўмаклашиш ўзига хос миллий ҳаракатга айланди. Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудлар раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан 2 864 та мактабда иситиш, 173 та мактабда ичимлик суви ҳамда 181 та мактабда канализация тизимлари яхшиланди, 493 мактабларнинг атрофи ўралиб, 175 та мактабда ошхоналар ва 579 та мактабда ҳожатхоналар қурилиши таъминланди”, дея Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, мазкур йўналишдаги ишлар IV чоракда ҳам изчил давом эттирилади. Таълим тизимида ҳам аниқ режалар белгиланган бўлиб, инвестиция дастурида назарда тутилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ишларини амалга ошириш натижасида йил якунига қадар республика бўйича жами 20 355 та қўшимча ўрин яратилади.

“Республика бўйича жами 88,2 минг нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган 506 та умумтаълим мактабларида жами 875 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади”, деди Азиз Абдуҳакимов.

 

 

Мавзуга оид