18:22 / 30.11.2019
0
26452

Сенатда икки нафар судья Олий суд судьялигига тасдиқланди

Фото: KUN.UZ

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Номзодлари президент томонидан Олий суд судьяси лавозимига тақдим этилган икки нафар судья Сенат томонидан тасдиқланди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Шуҳрат Аббосов ва Раҳматилла Орзиқулов сенаторлар ўртасидаги овоз бериш жараёнида Олий суд судьяси лавозимига сайланган.

Шуҳрат Аббосов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2000 йили Бухоро давлат университети тарих факультетини, 2004 йилда Самарқанд давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган. 2005–2008-йилларда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди мажлис котиби, суд мутахассиси, бош мутахассис, 2008–2011-йилларда ФИБ Ромитан туманлараро судининг раиси, 2011–2014-йилларда ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг раиси, 2014–2017-йилларда ФИБ Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари, 2017 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимида ишлаб келган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Раҳматилла Орзиқулов 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2000 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Мирзо Улуғбек хўжалигининг ҳуқуқий маслаҳатчиси вазифасида бошлаган. 2002–2008-йилларда жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг суд мажлис котиби, архив мудири, катта мутахассис, бош мутахассис вазифаларида ишлаган. 2008–2011-йилларда ЖИБ Пахтакор тумани судининг раиси, 2011–2016-йилларда ЖИБ Жиззах вилоят судининг судьяси, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг суриштирувчиси, 2017–2018-йилларда Ўзсаноатқурилишбанкнинг Жиззах вилоят филиали ҳуқуқий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2018 йилда ЖИБ Жиззах шаҳар суди раиси лавозимига тайинланган. 

Олий суднинг икки нафар судьяси бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top