Ўзбекистон | 12:18 / 30.11.2019
10608
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева: Давлат дастурлари учун маҳаллий бюджетдан маблағ етадими? 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Сенат раиси Танзила Норбоева молия вазири Жамшид Қўчқоровга айрим ҳудудларда Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва бошқа давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағлар етмаётгани, чора-тадбирлар ижроси таъминланмай қолаётганини айтиб, бу дастурлар учун келаси йилларда маҳаллий бюджетдан маблағ етадими ёки республика бюджетидан ажратиш керак бўладими, деган савол билан мурожаат қилди.

Жамшид Қўчқоров қуйидагича жавоб берди:

Жамшид Қўчқоров

“Сўнгги 2-3 йилда жуда кўплаб дастурлар қабул қилинди. Кўпинча маблағ етмаяпти деган жойимизда шу нарса нима учун етмаяпти бу объект ўзи бюджетда борми ёки йўқми деган савол туғилади.

Тўғрисини айтамиз, йиллар давомида жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Максимал ҳаммасининг чораси кўриляпти. Лекин ҳамма нарсани ҳам бирваракайига қилиш имкониятига эга эмасмиз. 

Дастурга кирган объект бўладиган бўлса, уни қилиш имкониятига эгамиз. Дастурга кирмаган объект бўлса, олдин уни манбасини аниқлаб, кейин ҳаракат қилишимиз керак”, - дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид