Спорт | 14:00 / 01.12.2019
8786
1 дақиқада ўқилади

Мурод Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади

Фото: Tribuna.uz

«Бунёдкор» дарвозабони Мурод Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда «Қалдирғочлар» матбуот хизмати хабар берган.

«Сўғдиёна» билан ўйиндан сўнг футболчи фаолиятини якунлаганини маълум қилган.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, келаси йил Мурод Зуҳуров учун хайрлашув учрашуви ўтказилади.

36 ёшли Зуҳуров футболчилик фаолиятини 2003 йил «Дўстлик» жамоасида бошлаган. Кейинчалик «Металлург» (2004-2006), «Навбаҳор» (2007), «Бунёдкор» (2008-2010, 2013-2019) ва «Насаф» (2010-2012) каби жамоаларда ўйнаган. У 2013 йилдан буён «Бунёдкор» клубида сардори эди.

Зуҳуров 4 марта Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ҳам майдонга тушган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид