Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 12та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичини қуриш ишлари доирасида ер ости ўтиш йўли барпо этилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, шу муносабат билан қурилиш давом этаётган ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчаси кесишмаси орасидаги (Юнусобод бозори ёнида) 3 томонлама ҳаракатланиш йўли ҳамда Аҳмад Дониш кўчасининг (“Уч бақалоқ” кафесидан) Юнус ота кўчалари кесишмаси орасидаги йўллар 2019 йил 12 декабрга қадар вақтинча ёпилади.
Мазкур ҳудудлардан ўтувчи 5, 52, 60, 72, 82, 91, 96, 97, 140, 149, 152, 190-сонли йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракат йўли вақтинча йўловчиларга қулай ва хавфсиз бўлган ёндош кўчалар орқали ўтказилади.
Йўналишларнинг ўзгартирилиши муносабати билан ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилди, дейилади маълумотда.


Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
16:28 / 13.06.2026