Жаҳон | 17:40 / 03.12.2019
3093
1 дақиқада ўқилади

Испанияда қўлбола бомба тайёрлайдиган яширин устахона йўқ қилинди

Фото: РИА Новости

Испания фуқаро гвардияси мамлакат шимолида қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлайдиган йирик яширин устахонани йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, устахона ва лаборатория Миранда-де-Эбро шаҳрида яшовчи гумонланувчининг уйида жойлашган бўлган. Тинтув вақтида бу ердан 17 дона қўлбола бомба, электродетонаторлар, ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланиладиган 30 килограмм турли кимёвий моддалар топилган.

Бундан ташқари, операция давомида 26 дона ўқотар қурол мусодара қилинган. Маълумот берилишича, гумонланувчи Шарқий Европа мамлакатларидан ишдан чиққан қуролларни сотиб олган ва уларни таъмирлаб, яроқли ҳолга келтирган.

Бомбалар тайёрлаш билан шуғулланган гумонланувчи қўлга олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид